Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар етакчилари «Боқий шаҳар» мажмуасидаги концерт дастурини томоша қилишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқандга Туркий давлатлар ташкилотининг илк саммитини ўтказиш учун тўпланган туркий давлатлар етакчилари «Ипак йўли» халқаро туризм марказида жойлашган «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюришди.
Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда президент расмий сайти.
Самимий мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани ёдга олинди.
Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:41 / 28.01.2025
Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан бирга қўшма илмий сунъий йўлдош яратади
11:49 / 20.10.2023
Шавкат Мирзиёев: «Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда»
14:33 / 16.10.2023
Бишкекда Халқаро туркий хабарлар каналини тузиш масаласи муҳокама қилинди
17:24 / 16.03.2023