Ўзбекистон | 09:00 / 14.11.2022
5585
2 дақиқада ўқилади

ALFA TOUR сайёҳлик компанияси янги электрон платформани ишга туширди

Фото: ALFA TOUR

ALFA TOUR компанияси Ўзбекистонда зиёрат туризми сифатини янада ошириш мақсадида янги онлайн платформани йўлга қўйди. 11 ноябр куни янги платформанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

12 йиллик тажрибага эга ALFA TOUR сайёҳлик компанияси 100 мингдан ортиқ зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келади. Компания ўз мижозларига янги хизматлар таклиф қилиш, хизмат сифатини ошириш, ҳамкорлик тизимини янада мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.

ALFA TOUR компанияси ижрочи директори Шерзод Раббимқулов бу борада қилинаётган ишлар ҳақида гапирди:

 “Фаолиятимиз давомида ҳам операторлик, ҳам агентлик сифатида хизмат кўрсатиб келяпмиз. Мижозларимиз сафини кенгайтириш мақсадида хизматларимизни янги сифат даражасига олиб чиқмоқдамиз. 10дан ортиқ хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиб, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлашга интиляпмиз.

Зиёрат туризмига алоҳида эътибор қаратдик. Бугун юртимизда фаолият олиб бораётган туристик агентликлар орқали туристларни жалб қилиш учун республикамизнинг барча вилоятларида ўз филиалларимизни очишни режалаштирганмиз”.

Компания айни пайтда Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига бориш истагида бўлган зиёратчиларни онлайн рўйхатдан ўтиш ва зиёрат саналари, рейслар жадвали ҳақида маълумот олишларини янада қулайлаштирмоқда. Компаниянинг IТ бўлими томонидан ишлаб чиқилган янги тизим Samo деб номланади. Бу платформа орқали республиканинг барча ҳудудларидаги саёҳатчи ва зиёратчилар электрон рўйхатдан ўтиб, жой банд қилишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтишда компания ўз мижозларига:

  • автоматлаштирилган хизматлар
  • фойдаланувчи учун қулай интерфейс
  • тўлиқ махфийлик
  • ахборот хавфсизлиги
  • самарадорлик
  • ҳисобот
  • аниқликни таъминлайди.

Компания мутахассиси Аскаржон Абдужабборовнинг айтишича, сафар давомида зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар ва қулайликлар, тиббий хизмат юқори даражада таъминланади.

ALFA TOUR – саёҳатингиз ва зиёратингиз учун ишончли компания! 

Instagram

Facebook

Telegram гуруҳ

Telegram канал

Реклама