Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БМТга болалар тарбияси масалалари тўғрисида махсус резолюция қабул қилишни таклиф қилди
Тошкентда 14-16 ноябр кунлари Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев кичик ёшдаги болалар таълими ва тарбиясини яхшилаш бўйича ўз таклифларини санади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мирзиёев халқаро конференция якунлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг болалар тарбияси масалалари умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани тўғрисида махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф қилди.
“Ушбу ҳужжатда ота-оналарнинг болалар сифатли таълим ва тарбия олиши, маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлашдаги ролини, уларнинг қобилият ва салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш борасидаги масъулиятини янада ошириш каби масалалар ўз ифодасини топиши лозим”, – деди Ўзбекистон президенти.
Шунингдек, таклифлар қаторида конференциянинг мунтазам равишда ўтказиб борилиши, кичик ёшдаги болалар таълими бўйича жаҳон ташкилоти билан қўшма лойиҳа ва тадқиқотларни олиб бориш, тарбиянинг янгича услубларини ва методик қўлланмаларни тайёрлаш учун кенг қамровли дастурни ишлаб чиқиш ва бу йўналишда жаҳонда тўпланган тажрибаларни ўзаро алмашиш мақсадида тарбиячилар халқаро ҳамжамиятини ташкил этиш, 2024 йилда БМТ томонидан ўтказиладиган келажак саммитининг умумий кун тартибидаги асосий мавзулардан бири сифатида, кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш масаласини киритиш кабилар ҳам илгари сурилди.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026