Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA «Artemis» миссиясини Ойга учирди
Одамларнинг Ойга қайтиши ва Марсга парвози айнан шу миссиянинг муваффақиятига боғлиқ.
16 ноябр куни Флорида штатидаги Кеннеди космик маркази майдонидан «Artemis-1» Ой миссияси старт олди. NASA унинг доирасида Orion космик кемаси билан Boeing томонидан ишлаб чиқилган Space Launch System (SLS) ракетасини коинотга учирди.
Аввалроқ, двигател муаммолари, ёнилғи сизиб чиқиши ва мураккаб об-ҳаво шароити туфайли парвоз бир неча бор қолдирилган эди.
SLS 98 метрли улкан ракета бўлиб, 95 тонна юкни орбитага олиб чиқишга қодир. Энди у Orion космик кемасини коинотга етказади, шундан сўнг у ташувчидан ажралиб, 25 кун давомида автоном парвоз қилди. У Ой атрофини айланиб ўтиб, 11 декабрь куни Ерга қайтиши керак.
«Artemis-1» - бу учувчисиз миссия. Orion кемасида парвоз давомида радиация ва қуёш чақнашларининг таъсирини баҳолаш учун экипаж ўриндиқларига иккита аёл манекен ўрнатилди. Манекенлардан бирига AstroRad жилети кийдирилган бўлиб, у коинотда биринчи марта синовдан ўтказилади.
Orion кемаси кўп мақсадли бўлиб, ундан қисман кўп марта фойдаланиш мумкин. У 2000-йилларнинг ўрталаридан Lockheed Martin ва Airbus Defence and Space компаниялари томонидан ишлаб чиқилган ва Space Shuttle ўрнини эгаллаши керак.
Келажакда Orion инсонларни Ойга ва Марсга етказиб қўйиши режалаштирилмоқда.
Агар «Artemis-1» миссияси муваффақиятли чиқса, Orion космик кемасида навбатдаги «Artemis-2» парвози 2024 йилда амалга оширилади ва бу сафар бортда астронавтлар экипажи бўлади. 2025 йилда эса NASA одамларни Ойга қўндирадиган «Artemis-3» миссиясини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Инсонлар сўнгги марта 1972 йилда «Аполлон-17» миссияси доирасида Ойга қўнган эди.
Мавзуга оид
20:41 / 01.07.2026
NASA Ойдаги биринчи доимий база қурилишига юз миллионлаб доллар сармоя киритди
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026