Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон инвестициялар учун очиқ мамлакат» - Патрик Жан Пуане
Франциянинг йирик TotalEnergies нефт-газ компанияси раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Ўзбекистон-Франция бизнес-форумида TotalEnergies компаниялари гуруҳи президенти Патрик Жан Пуане иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бизнес форум президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.
«Авваламбор, жаноб президент Мирзиёевнинг яна Францияга ташриф буюраётганидан мамнунмиз. Албатта, бу ташриф икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади.
Ўзбекистон Маркий Осиёда ўз мавқеига эга мамлакат. Айниқса, сўнгги 5-6 йил ичида ҳукумат йирик ислоҳотларни амалга ошириш билан банд.
2017 йили Ўзбекистонда бўлгандим. Инвестор сифатида жуда яхши қарши олишган. Ўзбекистон инвестициялар учун очиқ мамлакат. Бу эса юртингизда йирик лойиҳалар бошланишига хизмат қилади, албатта», деди жаноб Пуане.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президенти Эммануэл Макрон таклифига биноан 2022 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026