Франция Ўзбекистонда муқобил энергетика объектларини қуриши мумкин
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Францияга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари - инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Франциянинг қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Alstom компанияси бош директори Анри Пупар-Лафарж билан суҳбат чоғида шаҳар жамоат транспортини ташкил этиш соҳасида компания ечимларини жорий қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув доирасида томонлар янги лойиҳалар техник-иқтисодий параметрларини батафсил ишлаб чиқиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.
Voltaliya компанияси бош ижрочи директори Себастьян Клерк билан Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда компания иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида компания бутун дунё бўйлаб электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини яратиш билан бирга объектлар ишончлилиги ва иш сифати юқори даражасини таъминлаш бўйича катта тажрибаси таъкидланди. Компания раҳбарияти Ўзбекистонда ваколатхона очиш ва муқобил энергетика объектларини қуришга қизиқиш билдирди.
Orano Mining компанияси бош директори Николя Мэйс билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ҳолати ва истиқболларини конструктив тарзда муҳокама қилди. Энергетика саноати учун ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу компания раҳбарияти ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Аниқ лойиҳаларни муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон томони мамлакатда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда инвесторларга тўлиқ ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024