Жамият | 20:26 / 23.11.2022
8066
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Ширинобод-1 қудуғи 70 минг кубметр кунлик ҳажмда газ бера бошлади

Фото: Epsilon

Жорий йил 23 ноябр куни Қашқадарё вилоятидаги Ширинобод конининг 1-сонли қудуғида амалга оширилган мукаммал таъмирлаш, перфорация ҳамда кислотали ишлов бериш ишлари ортидан қудуқдан саноат кўламидаги газ оқими олинди.

Қазиб чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун бугун ушбу қудуқ газ узатиш тизимига уланади. Ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидаларига риоя қилган ҳолда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид