23:06 / 24.11.2022
14800

ЖЧ-2022. Роналду рекорд қайд этган баҳсда Португалия Гана устидан қийин ғалабага эришди

Қатарда давом этаётган ЖЧ-2022 H гуруҳи 1-тури доирасида Португалия миллий жамоаси Ганага қарши майдонга тушди.

«Stadium 974»да кечган баҳс турнирнинг энг қизиқарли ўйинларидан бирига айланди. Ўйиндаги ҳисоб 65-дақиқада очилди. Роналду ганалик ҳимоячи билан курашда пенальти ишлаб, 11 метрлик жарима зарбасидан аниқ фойдаланди – 1:0. Ушбу гол орқали Криштиану 5та жаҳон чемпионатида гол киритган тарихдаги биринчи футболчига айланиб, рекорд қайд этди.

Португалларнинг қувончи узоққа чўзилмади, 73-дақиқада Қуддуснинг узатмасини Айю голга айлантирди – 1:1.

Орадан беш дақиқа ўтиб Брунунинг дастлабки узатмасидан Фелиш аниқ фойдаланиб, стадионни ларзага келтирган бўлса, захирадан майдонга тушган Леау икки дақиқа ўтар-ўтмас, Фернандешнинг иккинчи ассистини голга айлантирди – 3:1.

Захирадан майдонга тушган Бухорий 89-дақиқада ўз голи билан интригани қайтарди – 3:2. Жами 100 дақиқа давом этган ўйин якунигача португаллар қийинчилик билан ғалабани сақлаб қолишди.

Шу тариқа, Португалия 3 очко билан H гуруҳида 1-ўринга кўтарилди, Жанубий Корея ва Уругвайда 1 очкодан бўлса, Гана сўнгги ўринга тушди.

ЖЧ-2022. H гуруҳи. 1-тур
Португалия – Гана 3:2

Голлар: 1:0 – 65, пенальти Роналду, 1:1 – 73 Айю, 2:1 – 78 Жоау Феликс, 3:1 – 80 Рафаэл Леау, 3:2 – 89 Бухорий.
Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу, Данилу Перейра, Рубен Диаш, Геррейру, Отавио (Вильям Карвалью, 56), Бернарду Силва (Пальинья, 88), Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 77), Бруну Фернандеш, Роналду (Гонсалу Рамуш, 88), Жоау Феликс (Жоау Мариу, 88).
Гана – Ати-Зижи, Сейду (Лэмпти, 66), Жику (Семеньо, 90), Амарти, Салису, Баба, Парти, Кудус (Бухорий, 77), Абдул-Самед (Кьере, 90), Айю (Айю, 77), Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Қуддус (45), Айю (49), Сейду (57), Уильямс (90), Данилу Перейра (90), Бруну Фернандеш (90).

Мавзу
Қатар-2022
20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Барчаси
Top