11:11 / 29.11.2022
2622

Ўзбекистонда Кореянинг 30 дан ортиқ компаниялари раҳбарлари билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган Жанубий Кореянинг 30 дан ортиқ компанияси раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Мулоқотда энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, геология, соғлиқни сақлаш, муҳандислик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Жанубий Кореялик инвесторлар уларни қийнаб келаётган масалаларни айтиб, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича конструктив таклифлар билан ўртоқлашди. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари томонидан кўтарилган масалалар юзасидан атрофлича жавоблар берилди ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбати якунида лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар белгиланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Унда илгари сурилган таклифларни амалга ошириш бўйича вазифалар ҳам ўз аксини топади.

Top