Ғарб Россиянинг музлатилган захираларидан фақат бир қисмини топди
Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия Марказий банкининг валюта захираларидан маҳрум қилиш режаларини ҳали тўлиқ амалга ошира олмади.
Атлантика Кенгаши (Американинг НАТО қарамоғидаги таҳлилий маркази) хабарига кўра, Ғарб музлатилган 300 миллиард долларлик активларнинг атиги 80-100 миллиард долларини мусодара қилишга муваффақ бўлган.
«Россия Марказий банки бу маблағлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилинган», деб ёзди Кенгашнинг геоиқтисодиёт маркази раиси ўринбосари Чарлз Личфилд.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Марказий банкнинг блокланган активларидан қолган қисми қаерда экани ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас.
Атлантика Кенгаши таҳлилчиси тушунтирганидек, активларнинг «музлатиб қўйилиши» уларни хорижий банклар томонидан Россияга қайтарилишини тақиқланганини англатади. Акс ҳолда буни амалга оширган банклар доллар ва евро билан ишлаш ҳуқуқини йўқотади.
2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Россия Банки захиралари 612,9 миллиард долларни ташкил этган. Бу маблағнинг ярмидан кўпи санкциялар қўллаган мамлакатларга жойлаштирилган, жумладан, Германияда 15,7 фоизи, Францияда 9,9 фоизи, Японияда 9,3 фоизи, АҚШда 6,4 фоизи, Буюк Британияда 5,1 фоизи, Канадада 2,7 фоизи ва Австралияда 2,5 фоизи. Жами активларнинг 51,6 фоизи санкция қўллаган мамлакатларда жойлашган бўлиши керак эди. Шунингдек, халқаро захираларнинг 57,2 фоизи «нодўст валюталар»га тўғри келади. Россия банкининг ўзи мамлакат халқаро захираларининг ярмига яқини музлатилганини тан олган.
Мавзуга оид
21:03
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:56
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48