Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Бошпананинг стандарт жамланмаси иккита модулдан иборат: 54 кишига мўлжалланган хона ва техник блок. Уни осон ташиш ва мавжуд муҳандислик тизимларига улаш мумкин.
Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар муаммолари бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти Россияда илк бор «КУБ-М» мобил бошпаналарини серияли ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди. Ишлаб чиқариш Нижегород области Дзержинск шаҳрида йўлга қўйилган.
Ташкилот хабарида айтилишича, бошпана «фуқароларни турли таҳдидлар, жумладан, табиий офат ва техноген ҳодисалардан ҳимоя қилишни таъминлайди».
Бошпанани яратганлар 2023 йил декабрда «КУБ-М» «ядро портлашининг ҳаво зарбаси тўлқини ва ёруғлик нурланишидан 48 соат давомида ҳимоя қилиши»ни маълум қилганди. Шунингдек, у ҳудудга кирувчи радиация ва радиоактив ифлосланишдан, хавфли кимёвий моддалар ва ёнғинлар ҳимоялайди.
Мобил бошпананинг стандарт жамланмаси иккита модулдан иборат: 54 кишига мўлжалланган хона ва техник блок. Унинг майдонини қўшимча модуллар ҳисобига кенгайтириш мумкин. Таъкидланишича, мазкур бошпаналарни осон ташиш ва мавжуд муҳандислик тизимларига улаш мумкин.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
15:06 / 11.02.2026
Европарламент бошпана бериш бўйича янада қатъий қоидаларни маъқуллади
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
23:25 / 31.01.2026