13:48 / 06.12.2022
4247

Покистон минтақавий лойиҳаларини Ўзбекистон билан бирга амалга оширишга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчиси Ойбек Усмонов Покистон иқтисодий алоқалар вазири биринчи ўринбосари Козим Ниёз билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар трансафғон темирйўли қурилиши масалалари, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссия бўлажак мажлиси кун тартиби, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Покистон вакили мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик амалдаги даражасини юқори баҳолаб, товар айирбошлаш ва ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида минтақавий ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга тайёрлик билдирди.

Ўзбекистон Покистоннинг минтақадаги ўта муҳим стратегик иқтисодий ҳамкори экани таъкидланди. Исломобод ва Тошкент минтақавий ҳамкорлик, иқтисодий ўзаро боғлиқлик ва транзит савдосини ривожлантириш борасидаги позициялари ва манфаатлари тўлиқ мос келади.

Top