Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
26 млрд доллар миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
Президент томонидан “Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши доирасида 26 млрд АҚШ долларидан зиёд миқдордаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.
Келишувларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳужжат билан:
- Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган инвестиция битимлари ва келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланмоқда.
Инвестициялар вазирлигига топшириқларни бажарилиши юзасидан ахборотни президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш юклатилмоқда.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
20:39 / 11.04.2026