ССВ: Эртага тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди
8 декабр — умумхалқ байрами — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
- 1049 та оилавий поликлиника;
- 1080 та оилавий шифокор пункти;
- туман, вилоят ва республика шифохоналари;
- ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
- тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Мамлакат бўйлаб 2733 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда бўлади.
Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан тун-у кун жавоб олиш мумкин.
Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунида узлуксиз меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024