Пашинян Лочин йўлаги туфайли Арманистон Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди
Ереван Озарбойжон Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғловчи йўлакни тўсиб қўйгани ва гуманитар фалокат таҳдиди ҳақида эълон қилди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги янги кескинлик фонида мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди. Учрашувда «минтақада содир бўлаётган воқеалар, хусусан, Лочин йўлагида юзага келган вазият муҳокама қилинди», — дейилади Ереван ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Ўша куни ўзини Тоғли Қорабоғ Республикаси деб эълон қилган ҳудуд «хавфсизлик кенгаши» Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлигига мурожаат қилиб, Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғловчи Лочин йўлагини тўсиб қўйишига йўл қўйилмаслигини эълон қилди.
Арманистон ТИВ Лочин йўлагининг ёпилиши кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкинлигини айтди. «Биз Тоғли Қорабоғ арманларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро механизмларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаймиз ва шу мақсадда тез орада халқаро ҳамкорлар билан маслаҳатлашувларни бошлаймиз», — дейилади вазирлик хабарида. Ереваннинг таъкидлашича, Бокунинг мақсади «Тоғли Қорабоғни Арманистон ва бутун ташқи дунёдан узиб қўйиш».
«Бу ҳолат 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотнинг 6-бандига зиддир, унга кўра, Лочин йўлаги Россия тинчликпарвар контингенти назорати остида, Озарбойжон эса Лочин бўйлаб фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини кафолатлайди. Шундай қилиб, Озарбойжон халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузмоқда», - дейилади баёнотда.
12 декабрь куни эрталаб Озарбойжон кучлари Тоғли Қорабоғдан Арманистонга олиб борувчи автомобиль йўлини тўсиб қўйди, деб хабар берди «Интерфакс». Ўша куни Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасидаги Лочин йўлаги бўйлаб узлуксиз алоқани таъминлаш муҳимлигини таъкидлади, шунингдек, Россия тинчликпарвар контингенти томонидан кўрилаётган чораларни муҳокама қилди, дейилади Ереван хабарида.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024