Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Михаил Саакашвили очлик эълон қилиб, бир неча соатдан кейин уни тўхтатди
Грузиянинг собиқ президенти суд билан видеомулоқот йўқлигидан норози бўлган эди.

Фото: AP
Грузиянинг собиқ президенти, расмий ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ғаразли ишлатишда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган Михаил Саакашвили очлик эълон қилиб, бир неча соатдан кейин уни тўхтатди.
Бу ҳақда Саакашвилининг адвокати орқали йўллаган мактубида айтилади. Аввалроқ собиқ президент ўз адвокати орқали Тбилиси шаҳар суди билан видеомулоқот йўқлигига норозилик сифатида очлик эълон қилишини маълум этганди.
«Очлик эълон қилишимни тўхтатишимнинг сабабларидан бири бу танқидчиларга атайлаб соғлиғимга зарар етказаётганим ҳақида гапиришга имкон бермасликдир. Иккинчи ва асосий сабаб шуки, европалик парламентарийлар мени очлик эълон қилишдан воз кечишга ундади ва ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш учун доимий мониторинг олиб боришга ваъда берди», деб ёзди Михаил Саакашвили.
14 декабр куни унинг адвокати Шалва Хачапуридзе мижозининг очлик эълон қилгани ҳақида хабар берган эди. Саакашвили «ўз судида иштирок этиши учун қатъий кафолат олмагунча» очликни тўхтатмаслигини айтди.
Ҳозирда собиқ президент Vivamedi элита клиникасида турли эндокринологик ва руҳий касалликлардан даволанмоқда. Сўнгги пайтларда у 120 килограммдан 73 килограммгача вазн йўқотди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ижро назоратининг кучайтирилиши, Самарқанддаги «қўзиқорин уй», сувга чўкиш фожиалари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:47 / 28.07.2025
-
Хитой туғилишни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир бола учун пул тўлайди
Жаҳон | 23:46 / 28.07.2025
-
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди
Жаҳон | 23:26 / 28.07.2025
-
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Жамият | 22:59 / 28.07.2025
Мавзуга оид

21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси

16:13 / 17.03.2025
Саакашвили яна 4,5 йиллик қамоқ жазосини олди

12:30 / 12.03.2025
Саакашвилига 9 йил қамоқ жазоси берилди

21:03 / 25.11.2024