Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғли овқатлар жигарнинг ёғланишига ва миянинг кислород етишмаслигига олиб келади
Олимлар ўтказган тадқиқотлар жигар ва мия касалликлари орасида боғлиқлик борлигини кўрсатди.
Лондон қироллик коллежи ва Лозанна университети олимлари жигарнинг алкоголсиз ёғланиши касаллиги (ЖАЁК) ва мия дисфункцияси ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Тадқиқот The Journal of Hepatology журналида чоп этилди.
Олимлар сичқонларда тажриба ўтказишди. Жумладан, сичқонларнинг ярми умумий калорияси 10 фоиздан ортиқ бўлмаган ёғли овқат билан, қолган ярми эса 55 фоизли ёғли овқат билан озиқлантирилди. 16 ҳафтадан сўнг тадқиқотчилар бир қатор когнитив тестларни ўтказиб, ҳайвонларнинг жигар функциясини баҳоладилар.
Натижада, кўпроқ ёғ истеъмол қиладиган барча сичқонларда семириш белгилари пайдо бўлгани, ЖАЁК, инсулинга резистентлик ва мия дисфункцияси ривожлангани аниқланди.
Олимлар жигарда ёғларнинг тўпланиши мияни кислород билан таъминлашнинг пасайишига ва мия тўқималарининг яллиғланишига сабаб бўлганини аниқлади. Бу иккала омил ҳам илгари мия касалликларининг ривожланиш хавфи билан боғлиқ эди. ЖАЁК аниқланган сичқонларда асабийлик, депрессия белгилари кузатилди.
Бу тадқиқотлар биринчи марта ЖАЁК ва мия ҳолати ёмонлашиши орасида боғлиқлик борлигини кўрсатиб берди.
Мавзуга оид
21:36 / 23.04.2026
Юқори қон босимидан халос қиладиган 7 та углевод айтилди
21:01 / 05.10.2025
Соғлом овқатланиш миянинг қаришини секинлаштириши маълум бўлди
09:32 / 26.04.2025
Шифокор газли ичимлик суяклар ва қон томирлари учун зарарли эканини айтди
16:34 / 13.02.2025