Ўзбекистон | 08:50 / 22.12.2022
5664
4 дақиқада ўқилади

Комиссиясиз янги йил ўтказмалари

InfinBANK Visa карталаридан амалга ошириладиган ўтказмалар учун комиссияни бекор қилди.

Фото: InfinBANK

Янги йил ҳам эшик қоқмоқда. Бундай кунларда яқинларга совға улашишнинг шукуҳи ҳам ўзгача. Ҳали яқинларингизни қандай совға билан хурсанд этиш борасида бир қарорга келмаган бўлсангиз, унда барчага манзур келадиган вариантдан фойдаланинг, яъни ўзингизга қадрли инсонларга пул юборинг.

Маҳаллий ва халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишнинг жуда кўп усуллари мавжуд: масалан, онлайн тўлов хизматлари, банкларнинг хизмат кўрсатиш офислари, почта бўлинмаларида пул юбориш. Бироқ пул юбораётганда хизмат учун мажбурий комиссия олиниши ҳеч кимга сир эмас, баъзида бундай комиссия ғоятда юқори ҳам бўлиши мумкин. InfinBANK ортиқча комиссияларни бартараф этишда илдам қадам ташламоқда – банкда UzCARD карталари орасидаги ўтказмалар учун паст комиссия (0,25%) белгиланган, HUMO карталаридан амалга оширилган ўтказмалар учун комиссия мавжуд эмас, «Ноль» тарифида VISA картасидан тўланганда комиссия бекор қилинган, 15 декабрдан эса VISA тўлов тизими карталари орасида бепул ўтказмалар йўлга қўйилди.

Нима учун VISA Direct тизими орқали пул ўтказишни танлаган маъқул? Қуйида бунинг 6 та инкор қилиб бўлмас устунлигини санаб ўтамиз:

1. Халқаро ўтказмаларни амалга ошириш имконияти. VISA Direct яқин хориж мамлакатларидаги қариндошлари ва яқинларига мунтазам пул юборувчи инсонлар учун чинакам топилма.

2. Минимал сондаги реквизитлар зарур холос. Пул юборувчига олувчи картасининг 16 хонали рақамини билиш кифоя. Одатда халқаро ўтказмаларнинг бошқа усулларидан фойдаланилганда, адресатнинг тўлиқ исми, яшаш шаҳри, шахсни тасдиқловчи ҳужжат тафсилотларини маълум қилиш талаб этилади.

3. Онлайн тартибда ўтказиш. Банкка бориш, навбатда туриш, пул ўтказмаси учун комиссия тўлашга ҳожат йўқ, барчаси мобил иловада амалга ошади.

4. Қулайлик: пулни мамлакатдаги барча банклар ва жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатларига ўтказиш мумкин.

5. Пулни ўша заҳотиёқ ўтказиш. 90% ҳолатларда пул бир зумда келиб тушади.

6. Хавфсиз ўтказмалар. VISA ўтказма ҳақидаги маълумотни ахборотларни шифрлаган ҳолда ҳимоялайди. Пулни олувчи томон ҳеч қандай хавотирсиз ўз картасининг рақамини юборувчига маълум қилиши мумкин (бошқа турдаги ҳеч қайси ахборотни узатиш мумкин эмас).

Ўзининг 15 йиллиги шарафига банк фойдаланувчиларга пулларни мобил илова орқали InfinBANK VISA карталаридан Ўзбекистоннинг бошқа банклари карталарига ёки жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатларига ҳеч қандай комиссиясиз ўтказиш имкониятини ҳадя этади. Бунинг учун InfinBANK иловасини юкланг, VISA картани расмийлаштиринг ҳамда тезкор ва ишончли ўтказмани амалга оширинг. Ҳатто замонавий қурилмалардан унча фаол фойдаланмайдиган катта ёшдаги авлод ҳам пулларни ҳеч қандай қийинчиликсиз ўтказа олади.

InfinBANK хизматлари билан ўз яқинларингиз ҳақида қайғуринг.

* Акция 2022 йилнинг 15 декабридан 2023 йилнинг 31 январига қадар амал қилади.

Сайт: infinbank.com

Facebook: @InFinBank https://www.facebook.com/InFinBank

Instagram: @investfinancebank https://www.instagram.com/investfinancebank/

Telegram-бот: @Infin_bank_bot

Мобил илова: https://myinfin.page.link/KunUz

Реклама

Мавзуга оид