Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимга Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлик қилади
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига ўтган.
Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.
Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган.
1992-1997 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 2001 йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
Фаолиятини 1997 йилдан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида бошлаган, 2002-2012 йилларда Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий ходими, катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари, Геном технологиялар маркази лабораторияси лойиҳа раҳбари лавозимларида ишлаган.
2012–2017 йилларда Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази директори бўлган, 2017 йилда Фанлар академияси Кимё-биология фанлар йўналиши бўйича вице-президент в.б сифатида фаолият юритган.
2017 йил ноябрида янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
2022 йил декабрида президент фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги қўшиб юборилди. 2021 йил январидан буён Олий таълим вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Абдуқодир Тошқулов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026