Германия музлатилган Россия активларини Украинага бериши мумкин
Бироқ, бу борада якуний позиция ҳали ишлаб чиқилмади.
Германия расмийлари Украинани қайта тиклаш учун санкциялар оқибатида музлатилган Россия активларини мусодара қилишни муҳокама қилмоқда. Бироқ, бу борадаги якуний позиция ҳали ишлаб чиқилмаган. Украинадаги урушга алоқадорлиги исботланган россияликларнинг активларини мусодара қилиш — вариантлардан бири бўлиши мумкин.
Bloomberg нашрининг ёзишича, Германия ҳукумати ичида Россия активларини мусодара қилиш масаласида ҳалигача ягона позиция йўқ.
Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия Марказий банкининг 2022 йил баҳорида музлатилган олтин-валюта захираларини мусодара қилишни таклиф этмоқда. Ўз навбатида, Германия Молия вазирлиги раҳбари Кристиан Линднер Марказий банк активларини мусодара қилиш хавфли прецедент яратиши ва иттифоқчиларни «ҳуқуқий ботқоққа» ботириши мумкин, деб ҳисоблаяпти. Германия канцлери Олаф Шолц Россия активларини мусодара қилиш иттифоқчилар билан келишиб олинишини истамоқда.
Bloomberg манбасига кўра, баъзилар урушга бевосита алоқадор шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш қонуний жиҳатдан фойдалироқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, улар уруш билан шахснинг тўғридан-тўғри алоқасини исботловчи узоқ суд жараёнлари туфайли бу жараён йилларга чўзилиб кетиши мумкинлигидан чўчишади.
Ўтган йилнинг баҳорида Европа Иттифоқи Марказий банкнинг 640 миллиард долларлик олтин-валюта захираларининг қарийб 300 миллиард долларини музлатиб қўйган эди. Украина ва Европа Иттифоқи расмийлари ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинани тиклаш учун улардан фойдаланишни бир неча бор таклиф қилишди. Кремл Марказий банк активларининг мусодара қилинишини ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024