Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаатлар вазирнинг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилинган.
Бу борадаги устувор вазифалар ижроси доирасида вазирнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
- вазирлик қошида кун-у тун фаолият олиб борувчи «1003» қисқа рақамли «Сall-марказ»;
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи «1103» қисқа рақамли «Сall-марказ»лар;
- вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти;
- барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи тўғридан тўғри алоқа линиялари;
- вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган «Jivo» иловаси.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025