Туберкулёзга қарши кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди – президент қарори
Ўзбекистонда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарори имзоланди.
Қарор билан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Марказ) фтизиатрия ва пульмонология касалликларини профилактика қилиш, ташхислаш, даволаш ҳамда мазкур соҳаларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича республикада бош муассаса сифатида белгиланди.
Шунингдек, қарорга кўра, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафарга, латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафарга етказилади, бундан ташқари, туберкулёз билан касалланган 18 минг нафаргача бемор дори воситалари билан таъминланади.
Шу билан бирга, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан туберкулёз билан касалланиш хавф гуруҳига мансуб шахсларни (ўсмирлар ва катталар) рентгенологик текширувдан, болаларни иммунологик текширувдан ўтказиш белгиланди.
Бундан ташқари, «Ўпка саломатлиги» мобил бригадаси доирасида ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади. Бунинг учун «Isuzu» микроавтобуси базасида олис, чекка ва тоғли ҳудудларга мўлжалланган ихтисослаштирилган автотранспорт воситасининг техник параметрлари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда туберкулёз касаллигини даволаш мактабини яратишга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олган ҳолда Марказда академик Шокир Алимов номи тикланади. Унинг номидаги илмий мактаб, Марказ таркибида Миллий референс лабораторияси ташкил этилади.
Марказга, ҳудудлардаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ҳамда катталар учун мўлжалланган сиҳатгоҳларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетига киритилмаган тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамиятига раис тайинланди
Ўзбекистон | 17:15
-
Парламентлараро мулоқот якунида Тошкент декларацияси қабул қилинади
Ўзбекистон | 17:11
-
Каспий марвариди – Бокуга фотосаёҳат
Жамият | 17:07
-
Етакчи тадбиркорлар аҳоли томорқасига сифатли уруғ ва кўчат етказиб беради
Ўзбекистон | 17:02
Мавзуга оид

18:47 / 04.12.2024
Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади

20:12 / 08.04.2024
Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади

15:56 / 01.02.2024
Хусусий мактаблар очишни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди

23:36 / 12.04.2023