Ўзбекистон | 10:42 / 22.01.2023
32370
3 дақиқада ўқилади

23 январ куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази 23 январ куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид