Мудофаа вазирлиги томонидан Kun.uz’га тақдим этилган статистик маълумотлар вазирлик тасарруфидаги қўшинларда ҳарбий алоқа тизимидаги ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Таъкидланишича, вазирлик тизимидаги қўшинларда 2017—2022-йилларда:
- 1 600 километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилган (шундан, 170 км 2018 йилда, 800 км 2019 йилда, 380 км 2020 йилда, 150 км 2021 йилда, 100 км 2022 йилда);
- қўшинлар бошқарувида электрон маълумотлар алмашиш тизими 100 фоизга рақамлаштирилган (Бу кўрсаткич 2018 йили 15 фоизни, 2019 йили 50 фоизни, 2020 йили 70 фоизни, 2021 йили 90 фоизни, 2022 йили 100 фоизни ташкил этган);
- ҳарбий қисм ва муассасалар жойлашган ҳудудлар 100 фоизга транк радиоалоқаси билан қамраб олинди (жумладан, 2019 йилда – 20 фоиз, 2020 йилда – 40 фоиз, 2021 йилда – 90 фоиз, 2022 йилда – 100 фоиз);
- 210 дан ортиқ мобиль алоқа техникаси замонавий кўринишда модернизация қилинган (2019 йилда 54 та, 2020 йилда 42 та, 2021 йилда 80 та, 2022 йилда 36 та мобиль алоқа техникаси замонавийлаштирилган).

Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий алоқа тизими 100 фоиз рақамлаштирилгани ҳамда интернетга уланган бўлинмалар сони 2 баробарга оширилгани ҳарбий бўлинмаларга дала шароитларида ва турли вазиятларда рақамли телекоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини бермоқда.
2017 йилдан бошлаб ҳарбий соҳани рақамлаштириш, модернизация қилиш, замон талабларига мос тузилмага айлантиришга жиддий эътибор қаратиб келинаётгани натижасида 2019—2021 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Қуролли Кучлар академиясида таълим жараёнига янгиликлар киритилиб, замонавий алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилинди. Бунинг натижасида ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими инновацион босқичга олиб чиқилди ва булғуси командирлар томонидан ностандарт вазиятларда оператив қарорлар қабул қилиш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, 2019 йили Марказий ҳарбий округ Ситуацион маркази, “Фориш” ва “Каттақурғон” полигонлари, Мудофаа вазирлиги Олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда Мудофаа вазирлиги қўшинларини жанговар ва кундалик фаолиятини бошқариш Маркази




















