Ўзбекистон | 10:00 / 13.02.2023
9786
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Х5 Retail Group» кузатув кенгаши раиси «Маkro» кузатув кенгаши таркибига кирди

Пётр Демченков

2023 йил 13 февраль, Тошкент. «Оrient Group» компаниясининг асосий бизнес йўналишларидан бири бўлмиш – Мakro супермаркетлар тармоғини трансформация қилиш ва узоқ муддатли ривожлантиришни жадаллаштириш стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда.

Бугун Россиянинг энг йирик «Х5 Group» чакана тармоғи директорлар кенгаши аъзоси, Кузатув кенгаши раиси ва Тайинлаш ва иш ҳақи қўмитаси раиси Пётр Демченков «Маkro» кузатув кенгашига сайланди. У «Маkro» Кузатув кенгаши ишини ташкил этиш, Кенгаш ваколатига кирувчи стратегик ва ташкилий масалаларни ҳал этиш, шунингдек, оператив муаммоларни ҳал қилишда раҳбариятга эксперт ёрдамини кўрсатишга жавоб беради.

Пётр Демченков ФМCГ, чакана савдо ва логистика компанияларида йирик бошқарув тажрибасига эга. 15 йил давомида у Россия, Белоруссия ва Қозоғистонда фаолият юритувчи АLIDI дистрибютор-логистика компанияси бизнесини бошқарган. 8 йил давомида Пётр «Х5 Group» кузатув кенгашининг аъзоси. Ҳозирда Олина Ой (Финлaндия) инвестиция компаниясига эгалик қилади.

“Биз «Маkro»га глобал чакана савдо соҳасида катта тажрибага эга мутахассисларни жалб қилишда давом этмоқдамиз. Бугунги кунда логистика ва чакана савдо соҳасида чуқур тажрибага эга Пётр Демченков супермаркетлар тармоғимизнинг Кузатув кенгашига мустақил директор (НEД) сифатида қўшилди. Ишончим комилки, унинг тажрибаси инвестицияларни жалб қилиш, самарадорликни ошириш, янада сифатли хизмат кўрсатиш тизимини яратиш, мижозларимиз учун кенг турдаги ва мақбул нархларни тақдим этиш бўйича тасдиқланган стратегияни амалга оширишга ёрдам беради”, — дейди «Оrient Group» бош директори Андрей Маслов.

“Бугун Ўзбекистон Евросиёдаги энг истиқболли бозорлардан бири ҳисобланади. Мен «Маkro» Кузатув Кенгашига аъзо бўлиш таклифини катта иштиёқ билан қабул қилдим, чунки бу ерга келганимдан сўнг бу бозор йиллар давомида қай даражада ўзгарганига ҳайрон бўлдим. Мен «Оrient Group» асосчилари ва раҳбариятига билдирган ишончлари учун миннатдорман ва умуман ҳолдинг, хусусан, «Маkro» супермаркетлар тармоғи олдида турган улкан мақсадларга эришиш учун турли мамлакатларда олган билим ва тажрибамни қўллашдан хурсанд бўламан”, — деди Пётр Демченков.

Компаниялар ҳақида:

Оrient Group Ўзбекистондаги энг йирик хусусий инвесторлардан биридир. Компания 22 йилдан ортиқ вақтдан бери муваффақиятли бизнес юритиб, 25 000 нафар ходимлар, инвесторлар, ҳамкорлар ва мамлакатнинг барча аҳолиси учун энг яхши келажак яратмоқда. «Оrient Group» бизнес портфелига иқтисодиётнинг турли тармоқлари: девелопмент, логистика, тўқимачилик саноати ва чакана савдо соҳаларидаги корхоналар ва лойиҳалар киради. Батафсил маълумот расмий сайтда: www.orientgroup.uz

«Дарвоза Савдо» МЧЖ МAKRO савдо белгиси («Оrient Group» таркибига кирувчи) Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳисобланади. 12 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида компания мамлакатимизнинг 30 та шаҳрида 109 дан ортиқ супермаркет очган. МАKRO миссияси дўконга оддий боришни қизиқарли гастрономик саёҳатга айлантиришдир. Тармоқнинг ассортименти энг янги маҳсулотлар ва маҳсулотларнинг кенг танловини ўз ичига олади, жумладан ўзининг Мbrand, Маster Баkery ва Маster Chef брендлари. Озиқ-овқат сифати тизими ISO 9001:2015, ISO 2200:2018 сертификатлари билан тасдиқланган. Ҳар куни тармоқ супермаркетларига 88 000 дан ортиқ мижоз ташриф буюради. Компанияда 3900 дан ортиқ ходим ишлайди. 2021 йилда МАKRO «Convenience Store of the Year» («Уй ёнидаги энг яхши қулай дўкон формати») ва «Domestic Retailer of the Year» («Энг яхши маҳаллий чакана савдо тармоғи») номинациялари бўйича нуфузли Retail Аsia Аwards мукофотларини қўлга киритди.

Реклама