Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг махсус вакилини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев кеча БМТ бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Марказий Осиёда конструктив мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида БМТнинг Минтақавий маркази ва бошқа тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилинаётганини алоҳида қайд этди.
Кейинги бир неча йилда мамлакат ташаббуси билан ва бутун халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда Бош ассамблеянинг минтақадаги шерикликнинг энг долзарб йўналишлари юзасидан тўртта резолюцияси қабул қилинди.
Марказнинг бевосита иштирокида Ўзбекистонда бир қатор йирик халқаро форум ва учрашувлар биргаликда ташкил этилди. Бундан ташқари, Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқоти ва Ёшлар учун превентив дипломатия академияси платформалари ишга туширилди.
Наталья Герман Ўзбекистон президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.
БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги - Бирлашган миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024