Рамзон Қодиров ўзига Чеченистон қаҳрамони унвонини берди
У ушбу мукофотнинг биринчи соҳиби бўлди.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзига Чеченистон Республикаси қаҳрамони унвонини топширди, бу мукофотни ўтган йилнинг ноябрида ўзи таъсис этган эди. Унвон тўғрисидаги низомга кўра, у «қаҳрамонлик» кўрсатгани учун берилади.
Россия давлат оммавий ахборот воситаларида Қодировга бу унвон «берилгани» ҳақида ёзилмоқда. Аммо, Низомга кўра, ушбу унвон айнан Чеченистон раҳбари томонидан берилади.
«Аввалроқ мен йигитларимизнинг жасоратини тўла қадрлайдиган «Чеченистон Республикаси Қаҳрамони» мукофотини таъсис этиш бўйича топшириқ бергандим. Бу борада ҳам ишлар амалга оширилди. Тез орада таниқли жангчиларни янги мукофот билан тақдирлаймиз», деб ёзган эди Қодиров октябр ойида.
Аввалроқ, Қодировнинг «Чеченистон раҳбари» лавозими номига «Мекхан Да» (Халқ отаси) унвони қўшимча қилинган эди.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024