19:13 / 25.02.2023
9701
Реклама

Top 100 таликка кирувчи Clermont Бизнес Мактаби ва Миллат Умиди университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Миллат Умиди университети

Яқин кунларда ҳамкор университет томонидан Doctor of Business Administration (DBA) – бизнес бошқарувида доктoрантура бўйича республикамизда Миллат Умиди университети Олий таълимдан кейинги таълим босқичи учун қабулни режа қиляпти. Докторантлар ўзларининг илмий тадқиқотларини Clermont Graduate School of Management Университетининг Францияда жойлашган илмий-тадқиқотлар марказида давом эттиради.

Маълумот ўрнида, Clermont бизнес мактаби Франциядаги энг қадимги бизнес мактаблардан биридир. У 1919 йилда ташкил топганидан буён  тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан ташкил топган факультети туфайли бизнес раҳбарларини тайёрлашда доимий равишда муваффақиятга эришиб келмоқда.

2016 йилда Clermont бизнес мактаби “Financial Times Ranking” рейтинги бўйича 86-ўринни ва ҳозирги кунда DBA йўналиши бўйича бизнес мактаблари орасида Top 100 талик ўриндан жой эгаллаган.        

Мурожаат учун: +9989712000306                                               
Сайт: Millat Umidi University

Реклама

Top