Энтони Блинкен Тошкентга келди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди.
Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташрифидан аввал у Қозоғистонда бўлди. У 28 феврал куни Осиёга турнеси доирасида Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашув ўтказганди.
Тошкентда у расмийлар билан «бир қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлади.
Мавзуга оид
21:45 / 22.10.2024
Байрутдаги шифохонага зарба берилди, Блинкен яна Яқин Шарқда
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
09:59 / 12.09.2024
Блинкен: АҚШ Киевга 717 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратади
12:30 / 11.09.2024