Жаҳон | 09:38 / 28.02.2023
4542
2 дақиқада ўқилади

Киев «яшил» энергияни миллий хавфсизликнинг калити деб ҳисоблаяпти

Украина 50/50 нисбатига эришиш учун қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни тезлаштиради, бу ерда ярми - ядровий, ярми эса - қайта тикланадиган. Бу ҳақда Украина энергетика вазирлиги раҳбари Галушченко маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш Украина учун миллий хавфсизлик масаласидир. Бу ҳақда 27 февраль, душанба куни Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика вазирларининг Стокҳолмдаги норасмий учрашуви олдидан Украина энергетика вазирлиги раҳбари Ҳерман Галушченко маълум қилди.

У энергия ишлаб чиқаришни марказсизлаштириш ва қайта тикланадиган манбаларга ўтишни Украина учун энг яхши ечимлардан бири деб атади. «Келажакда Украина энергетика тизими ярим ядро ва ярми қайта тикланадиган бўлиши керак, - деди вазир. - Бизда 2030 йилгача қайта тикланадиган энергияни 25 фоизга етказиш стратегияси бор эди. Лекин ҳозир биз бу жадвални қайта кўриб чиқишга тайёрмиз».

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда бу жараённи тезлаштириш керак. Бутун мамлакат бўйлаб марказлаштирилмаган қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш аҳолига ўзларини хавфсизроқ ҳис қилиш имконини беради, деб ҳисоблайди Галушченко. «Қайта тикланадиган энергия манбалари биз учун нафақат экология. Бу миллий хавфсизлик масаласи эканини кўриб турибмиз», - дея қўшимча қилди у.

Украина Энергетика вазирлиги раҳбари учинчи ҳафтадирки, мамлакатда энергия таъминотида тақчиллик кузатилмаётгани ва бу унга ҳамкасблари билан учрашувда шахсан қатнашиш имкониятини берганини айтди. «Электр энергиясини ишлаб чиқариш истеъмол даражасини қопламоқда, - деди у. - Биз бу қишки об-ҳавога тайёр эканлигимизни ҳис қиляпмиз. Ўйлайманки, барқарорлик кўрсатмоқдамиз, бу эса мисли кўрилмаган ҳужумлар олдида ҳам тизимни сақлаб қолишимиз мумкинлигини кўрсатади». Учрашув мавзуларидан бири Украина ва ЕИ ўртасида электр тармоқларини реконструкция қилиш ва электр энергияси бозори интеграциялашувида келажакдаги ҳамкорлик бўлиши керак.

Мавзуга оид