Спорт | 21:10 / 04.03.2023
27693
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги U20. Ўзбекистон Ироқни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди

Осиё кубоги U20 2-тури «А» гуруҳи доирасидаги икки учрашув якунига етиб, гуруҳдан кейинги босқичга йўлланма олган дастлабки жамоа номи маълум бўлди.

Фото: Tribuna.uz

«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда Ўзбекистон ёшлар жамоаси гуруҳдаги асосий рақиб Ироққа қарши саф тортиб, қийин ғалабага эришди. 

17-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдони ичидан зарба йўллаб, стадионни ларзага келтирди – 1:0.

Бўлим якунида эса Шаҳзодбек Раҳматуллаев қўполлиги сабабли бош ҳакам томонидан майдондан четлатилгач, Равшан Ҳайдаров шогирдлари майдонда бир киши камчиликда қолишди.

Шунга қарамай, вакилларимиз ўйин охирига қадар муҳим ғалабани сақлаб қолишга эришишди ва 2 ўйинда 6 очко жамғариб, чоракфиналга йўлланма олган дастлабки жамоага айланишди. Вакилларимиз 3-турни Фарғонада Индонезияга қарши ўтказишади. 

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Индонезия Сурия устидан ғалабага эришди. 

Осиё кубоги U20.
Ироқ U20 – Ўзбекистон U20 – 0:1

Ҳакам: Яёё Ал-Мулла (БАА)
Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов, 17.
Ироқ U20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Ҳотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим, 6.Адам Толиб, 10.Абдул Қодир Жамил, 16.Али Жассим, 17.Муслим Мусса, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим, 22.Ҳуссайн Ҳасан, 23.Аббууд Рабаҳ
Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрўзбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдураҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов (16.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 35), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Четлатиш: Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 44.

Сурия – Индонезия – 0:1
Гол: Хокки Бриллиант, 35.

Мавзуга оид