11:52 / 04.03.2023
4039

Тошкентда энг кўп мактаб ўқувчилари Юнусободда ўқиши маълум бўлди

Тошкент шаҳри мактабларида неча нафар ўқувчи таҳсил олаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳридаги мактабларда 499 417 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, туманлар кесимида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони бўйича Юнусобод тумани етакчилик қилмоқда – 64 411 нафар ўқувчи.

Ушбу кўрсаткич қолган туманлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Мирзо Улуғбек – 58 107 нафар;
  • Олмазор – 57 335 нафар;
  • Учтепа – 54 856 нафар;
  • Чилонзор – 50 799 нафар;
  • Шайхонтоҳур – 46 512 нафар;
  • Яшнобод – 46 192 нафар;
  • Сергели – 36 751 нафар;
  • Миробод – 30 043 нафар;
  • Янгиҳаёт – 22 845 нафар;
  • Яккасарой – 19 579 нафар;
  • Бектемир – 11 987 нафар.
Top