Ўзбекистон | 09:43 / 06.03.2023
24367
3 дақиқада ўқилади

Республиканинг энг яхши меҳмонхоналари эълон қилинди (рўйхат)

Пойтахтдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистонда фаолият юритувчи энг яхши деб топилган меҳмонхоналар, хостеллар, меҳмон уйлари ва уларда хизмат кўрсатувчи ходимлар 30 га яқин номинациялар бўйича тақдирланишди.

"Hotel Business Forum-2023" доирасида иккинчи бор ўтказилаётган Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросимида Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Отелъерлар Ассоциацияси раиси Фарангиз Абдуллаева, турли маҳаллий ва халқаро меҳмонхона брендлари вакиллари иштирок этишди.

Номинациялар ғолибларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

  • Тошкентдаги энг яхши кичик меҳмонхона — Shahzoda Grand Hotel;
  • Ҳудуддаги энг яхши кичик меҳмонхона — Silk Road Empire Hotel;
  • Ҳудуддаги энг яхши бизнес меҳмонхона — Samarkand Regency Amir Temur;
  • Тошкент шаҳридаги энг яхши бизнес меҳмонхона — Hyatt Regency;
  • Энг яхши мини меҳмонхона — Platan Hotel Samarqand;
  • Энг яхши апарт-меҳмонхона — Art Apart Hotel;
  • Энг яхши сити-меҳмонхона — Hilton Garden Inn Samarkand;
  • Тошкентдаги энг яхши мисе-меҳмонхона — Courtyard by Marriott Tashkent;
  • Ҳудуддаги энг яхши миce-меҳмонхона — Sahid Zarafshan Bukhara;
  • Энг яхши бутик-меҳмонхона — Minzifa Boutique Hotel Bukhara;
  • Энг яхши ресторан менежери — Дилшод Абдукаримов, Humson Buloq;
  • Қабул ва жойлаштирув хизмати бўйича энг яхши менежер — Фирдавс Саттаров, Dillimah Premium Hotel Samarkand;
  • Энг яхши “housekeeping” менежери — Лиана Идрисова, Regal Stay Tashkent;
  • Сотувлар бўйича энг яхши директор — Кристина Лившитс, Hyatt Regency Tashkent;
  • Энг яхши меҳмонхона дизайни — Mercure Bukhara Old Town;
  • Шаҳар ташқарисидаги энг яхши оилавий дам олиш маскани — Layner;
  • Тошкент шаҳридаги энг яхши хостел — Shah Polan Hostel;
  • Ҳудуддаги энг яхши хостел — Bukhara City Hostel;
  • Энг яхши оилавий меҳмон уйи — Besqala Guest House;
  • Энг яхши хавфсиз меҳмон уйи — Gulizebo Gulnoza;
  • Меҳмонхонадаги энг яхши нонушта — Radisson Blu Hotel Tashkent;
  • Меҳмонхонадаги энг яхши ресторан — Oscar Boutique Hotel;
  • Энг яхши спа-отел — Wellness Park Hotel Samarkand;
  • Дигитал коммуникация ва веб-сайт юритиш бўйича энг яхши меҳмонхона — Hilton Tashkent City;
  • Йилнинг энг яхши HoReCa таъминотчиси — Restomarket;
  • Йилнинг энг яхши жиҳоз таъминотчиси — Hotel Line;
  • Йилнинг энг яхши менежери — Фарҳод Тоштемиров, Mercure Tashkent;
  • Ҳудуддаги йил очилиши — Silk Road Samarkand;
  • Тошкент шаҳридаги йил очилиши — Hotel Inspira-S Tashkent.

Мавзуга оид