Ҳиндистон пропиленгликолдан фойдаланишни тақиқлади
Ушбу модда Marion Biotech компаниясининг таъминотчиси томонидан етказилган.
Ҳиндистон ҳукумати фармацевтика компанияларига пропиленгликол (ПГ) моддасидан фойдаланишни тақиқлади. Ушбу модда Marion Biotech компаниясининг йўталга қарши сироплари учун ингредиент етказиб берган компания билан боғлиқ.
Reuters хабарига кўра, ҳукумат Деҳли шаҳрида жойлашган таъминот компаниясининг ПГ моддасидан фойдаланишни тўхтатишни буюрган.
Ҳиндистоннинг гиёҳванд моддалари устидан назорат қилувчи департаменти (DCGI) хатига кўра, Деҳли шаҳрида жойлашган Maya Chemtech компанияси ПГ моддасининг асосий таъминотчиси бўлган. У Marion Biotech компаниясига этиленгликол (ЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ҳам етказиб берган эди.
Хабарда нега ПГ моддасидан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойида Ўзбекистонда Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» йўталга қарши сиропидан ўнлаб болалар вафот этган эди. Шундан сўнг, Marion Biotech компанияси заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, дори воситалари таркибида пропиленгликол ўрнига ёки у билан бирга этиленгликол (ЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) моддалари аниқланган. Ушбу моддалар ўта заҳарли бўлиб, саноатда суюлтирувчи восита сифатида ишлатилади.
ЖССТ ушбу моддалар оз миқдорда қабул қилинганда ҳам ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва ҳеч қачон дори воситаларида ишлатилмаслиги лозимлигини таъкидлади.
Ҳиндистон полицияси 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олган эди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
20:04 / 18.01.2025
Ҳиндистон соҳилларидан 500 дан ортиқ ўлик тошбақалар топилди
15:05 / 18.01.2025
Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда транспорт воситалари ишлаб чиқарилади
11:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг йирик конгломерати билан ҳамкорлик қилади
10:20 / 18.01.2025