Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева эко-фаоллар билан бирга дарахт экди
Тошкентда экология фаоллари тадбири ўтказилди.

Фото: Zamin фонди
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларида қатнашди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними эко-фаоллар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Анҳор канали бўйида чинор, эман, қайин, заранг ва шумтол дарахтларини экишда иштирок этган.
PS: Мирзиёева Зироа́т Махму́довна (1964 йил 4 декабрь куни туғилган, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) – жамоат арбоби, муҳандис-иқтисодчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг рафиқаси.
Зироат Мирзиёева 1964 йил 4 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 1986 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (ҳозирда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети) муҳандис-иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган. Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билади. Икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор. Мумтоз ва миллий мусиқани хуш кўради, тарих билан қизиқади.
2020 йилдан буён Ўзбекистонда очиқ ва инклюзив муҳитни яратиш орқали аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш масалалари бўйича қатор хайрия лойиҳаларини амалга ошираётган “Zamin” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раисидир.
Фонд фаолиятининг устувор йўналиши атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат. Кўкаламзорлаштириш, ҳаво сифати мониторингини автоматлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар орасида экологик таълимни ривожлантириш, олис ҳудудларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ва экологик соҳалардаги долзарб масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди
Жаҳон | 08:00
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
Мавзуга оид

17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

17:06 / 28.04.2025
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов

09:38 / 26.04.2025