Ўзбекистон | 22:09 / 21.03.2023
88042
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 5-6 балли зилзила қайд этилди
21 март, Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди.
Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила магнитудаси 6,6 бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 5-6 балл;
- Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида 5 балл;
- Хоразм вилоятида 4-5 балл;
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл.
Зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.
Ер қимирлаши вертикал ва давомли характерга эга бўлди. Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйда яшовчилар ва савдо марказларидаги одамлар кўчага чиқиб олишди.
- 1966 йил 26 апрелида кучли зилзила оқибатида Тошкентда шаҳар марказий қисми амалда буткул вайрон бўлган. Ўшанда сейсмик тебраниш оқибатлари туфайли камида 10 киши ҳалок бўлиб, бир неча юз киши жабрланган, 300 мингга яқин киши бошпанасиз қолган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига СССРнинг барча республикаларидан ёрдам келганди.
- 2023 йил 6 февралида Туркия жануби-шарқи ва Сурия шимоли-ғарбида сўнгги ўн йилликлардаги энг вайронкор зилзила содир бўлди. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирга қадар маълум эмас, аммо Туркияда бу рақам 50 мингдан ошган.
Мавзуга оид
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024