16:52 / 25.03.2023
10259

Россия Қора денгиздаги кемалари сонини қисқартирди

Россиянинг Қора денгиздаги кемалар гуруҳи сони 10 бирликкача қисқартирилди. Бу ҳақда Украинанинг «Юг» тезкор қўмондонлиги хабар берди.

Фото: MAGO

Унинг маълумотларига кўра, таянч пунктларига сувусти ракета ташувчилар келтирилган, иккита сувости кемаси денгизда, «Калибр» ракеталарининг бараварига умумий ўқ отиши - 8 бирликкача.

Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари аннексия қилинган Қримга янги разведкачи учувчисиз учоқни жўнатганди. 

Шу билан бирга, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 14 март куни Қора денгизнинг халқаро сувларида Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз учиш аппаратига ҳужум қилган, унинг қулашига сабаб бўлган Су-27 қирувчи самолётлари учувчиларига давлат мукофотларини топширди. 

16 март куни АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги 14 март куни Қора денгизда ҳалокатга учраган Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз учоғи ҳақидаги махфий видеони эълон қилди. 

Қўмондонлик маълумотларига кўра, Россиянинг икки Су-27 қирувчиси Қора денгиз устидаги халқаро ҳаво ҳудудида бўлган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг разведкачи учувчисиз учоғини «хавфсиз ва нопрофессионал» тарзда тутиб олган.

АҚШ версиясига кўра, қирувчилардан бири икки марта дрон олдига ёнилғи ташлаб ўтган, сўнг дронга урилган ва унинг винтларидан бирига зарар етказган. Шундан сўнг, таъкидланганидек, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари шикастланган дронни сувга чўктиришга мажбур бўлган. 

Top