Россия ХЖС тизимига кириш учун жосус юборган – ОАВ
У Бразилия фуқароси ниқоби остида Халқаро жиноят судига ишга киришга уринган.
Россия ўзининг жосус агентини АҚШ ҳудудига юборди, у Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига (ХЖС) ишга жойлашишга деярли муваффақ бўлди. Бу ҳақда АҚШ, Европа ва Бразилия расмийларининг аноним маълумотларига, шунингдек, россиялик агентга қарши аллақачон қўзғатилган жиноят иши доирасидаги суд жараёнларига таяниб The Washington Post хабар берди.
Гап ўн йил давомида Бразилия фуқароси ниқоби остида Халқаро жиноят судига ишга киришга уринган калининградлик Сергей Черкасов ҳақида кетмоқда. У ХЖС Россия армиясининг Украинадаги жиноятлари тўғрисида далиллар базасини шакллантирган пайтда 6 ойлик амалиёт босқичига етиб борган.
АҚШ россиялик агентнинг шахсини аниқлаш устида узоқ йиллар иш олиб борган. Унинг ким экани бир йил аввал аниқланган.
Черкасов ўзининг жосуслик фаолиятини бразилиялик талаба Виктор Мюллер-Феррейра ниқоби остида бошлаган, у 2018 йилда АҚШ Жонс Ҳопкинс университетига ўқишига киришга муваффақ бўлган.
Бу даврда жосус Вашингтондаги алоқаларидан фойдаланиб, Россияга Қўшма Штатларнинг юқори лавозимли амалдорлари, шунингдек, Америка етакчиси Жо Байден ҳақидаги маълумотларни етказган. Хусусан, у Украина давлат чегараси яқинида Россия қўшинларининг тўпланишига америкалик расмийларнинг муносабати ҳақида маълумот тўплаган.
Университетда ўқишни тугатгандан сўнг, Черкасов ХЖС тизимига ишга киришга ҳаракат қилган, аммо АҚШ махфий хизмат ходимлари унинг изига тушиб, Нидерландияга Феррейранинг ҳақиқий шахси ҳақида хабар беришган. Шундан сўнг, у Бразилияга депортация қилинган, у ерда ҳибсга олиниб, сохта шахс ниқоби остида яшагани учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.
Қайд қилинишича, Россия Черкасов билан алоқаси борлигини расман рад этишга уринмоқда. Аммо аввалроқ Москва уни экстрадиция қилишни талаб этган. Россия уни героин контрабандаси учун жазодан қутулиш мақсадида мамлакатдан қочиб кетган жиноятчи сифатида тасвирлаган.
Ўтган ҳафта охирида АҚШ Адлия вазирлиги айғоқчига нисбатан айблов хулосасини Федерал судга юборди, бироқ Вашингтон уни Бразилиядан экстрадиция қилиш бўйича расмий сўров юборишни режалаштираётгани ҳали аниқ эмас. Россия ўз жосусини муаммодан халос қилиш учун ҳаракатларни кучайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 17 март куни Ҳаагада жойлашган Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путинни Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонлаб, ҳибсга олишга ордер берган эди. Россия етакчисига қўйилаётган айблов ҳарбий жиноятлар тоифасига киради.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024