09:13 / 31.03.2023
5675

Россия Мудофаа вазирлиги 2016 йилда «троллар фабрикаси» тузилишига буюртма берган - ОАВ

Оммавий ахборот воситаларида Ташқи разведка хизмати, ФХХ ва Мудофаа вазирлиги учун махфий лойиҳалар устида ишлаётган Москвадаги унча таниқли бўлмаган IT компанияси ҳақида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock

Москвада жойлашган "Вулкан" номли кичик IT компанияси Мудофаа вазирлиги, "ФСБ" ва Ташқи разведка хизмати номидан Россия киберҳужумлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқмоқда, "троллар фабрикаси"ни бошқармоқда ва интернетни изоляция қилмоқда. Бу ҳақда "Важные истории", Süddeutsche Zeitung, The Guardian, Washington Post, Paper Trail Media ва бошқа нашрларнинг 30 март, пайшанба куни чоп этилган қўшма суриштирувида айтилган.

Журналистлар Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир неча кун ўтиб, улар билан боғланиб, "Вулкан" ҳақидаги маълумотлар архивини топширган аноним манбадан компания иши ҳақида билиб олди. "Унинг ортида "ГРУ" ва "ФСБ" турибди", - деди манба. "Вулкан" илмий-техника маркази"нинг офиси Москвада жойлашган бўлиб, унинг асосчилари Антон Марков ва Александр Иржавский ҳисобланади. Компанияда 130 дан сал кўпроқ одам ишлайди, унинг 2021 йилдаги даромади бир миллиард рублдан бироз ошди, деб ёзади "Важные истории".

Компания "аппарат ва дастурий таъминот тизимлари хавфсизлигини таҳлил қилиш", шунингдек, "микроэлектрон қурилмалар хавфсизлигини тадқиқ қилиш" бўйича ихтисослашган, дея ўз фаолиятини тавсифлайди "Вулкан"нинг ўзи. Компания бу иш билан Россия махсус хизматлари буйруғи туфайли шуғулланади, дейди суриштирув муаллифлари. "Вулкан"нинг мижозлари орасида "ФСБ"нинг Ахборот хавфсизлиги маркази, Ташқи разведка хизмати бўлинмалари ва Россия Мудофаа вазирлиги бор.

2016 йилда Мудофаа вазирлиги топшириғига биноан "Вулкан" маълум бир ҳудуддаги барча интернет фойдаланувчилари ортидан жосуслик қилиш, кераксиз сайтларни блоклаш ва ботлардан фойдаланган ҳолда керакли мақолаларни тарғиб қилиш воситасини ишлаб чиқишни бошлади. Бунинг учун "Амезит" аппарат-дастурий комплекси яратилди. Журналистлар "Амезит" ҳужжатларини кўрсатган ахборот хавфсизлиги соҳасидаги мутахассисларнинг фикрича, тизим хорижда, жумладан, Украинада ҳам фойдаланиш учун яратилган. "Вулкан" архивида "Амезит"нинг интернетни изоляция қилиш учун масъул бўлган қисми қаерда ва қандай ишлатилгани ҳақида маълумот йўқ, дея таъкидлайди суриштирув муаллифлари.

"Амезит"нинг вазифаларидан бири бу "троллар фабрикаси"ни яратишдир. "Аслида, ушбу дастур ёрдамида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси бир марта босиш орқали турли ижтимоий тармоқларда (Facebook, Twitter, YouTube) юзлаб ботларни яратиши ва кейин уларга турли вазифаларни "ишониб топшириши" мумкин: постлар ва видеоларни чоп этиш, шарҳлаш, лайк босиш, мақолаларга қарашларни ошириш", - дея "Амесит" томонидан яратилган баъзи ботларни топиб, улар қайси ҳақиқий кампанияларда қатнашганини кузатиш имконига эга бўлган "Важные истории" унинг ишлаш принципини тавсифлаган.

Top