Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дума номақбул хорижий ташкилотлар тўғрисидаги лойиҳани маъқуллади
Ҳар қандай хорижий ташкилотни Россия Федерациясида «номақбул» деб тан олишга имкон берадиган тузатишлар биринчи ўқишда маъқулланди.
Россия Федерацияси Давлат думаси биринчи ўқишда хорижий давлатлар органлари томонидан ташкил этилган хорижий ва халқаро ташкилотларни «номақбул» деб тан олишга имкон берадиган қонун лойиҳалари тўпламини қабул қилди. Бу ҳақдаги хабар 11 июн, сешанба куни Давлат думаси сайтида эълон қилинди.
Ҳозирга қадар Россия Федерациясида «номақбуллар» рўйхатига фақат нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) киритилиши мумкин эди. Шу тариқа, агар янги тузатишлар иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинса, Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳар қандай хорижий ташкилот «номақбул» деб ҳисобланиши мумкин.
«Номақбул ташкилотлар» мақоми Россия қонунчилигида 2015 йилдан бери қонуний равишда мавжуд. Ушбу рўйхатга киритилган ННТнинг Россия Федерацияси ҳудудида фаолият юритиши тақиқланади, улар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган. Жами 166 та ташкилот «номақбуллар» рўйхатга киритилган.
Мавзуга оид
09:49 / 23.05.2026
Қонунбузилиш хавфи юқори ташкилотлар алоҳида назоратга олинади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025