Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
Икки давлат ўртасида шартнома имзолаш қарори «ҳеч қачон ўз кучини йўқотмаган» ва жараённинг тўхтатилиши Эрон президенти Иброҳим Раисий вафоти билан боғлиқ эмаслиги таъкидланмоқда.
Фото: Reuters
Москва ва Теҳрон стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш жараёнини тўхтатди. Бу Эрон томонида юзага келган муаммолар туфайли экани айтилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости агентлигига берган интервюсида Россия ТИВ Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва ва Теҳрон ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик тўғрисида янги шартнома имзолаш қарори «ҳеч қачон ўз кучини йўқотмаган» ва жараённинг тўхтатилиши Эрон президенти Иброҳим Раисий вафоти билан боғлиқ эмас.
Шунингдек, у шартнома матнини келишиб олиш зарурлигини, шундан сўнг икки давлат раҳбарлари уни имзолаш вақти ва жойини келишиб олиши лозимлигини қўшимча қилди.
Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатлар 2001 йилда имзоланган Муносабатлар асослари ва ҳамкорлик тамойиллари тўғрисидаги битим асосида қурилган. Ҳужжат ҳар беш йилда янги муддатга узайтирилади. Бироқ, сўнгги йилларда томонлар ҳужжатни қайта кўриб чиқишга қарор қилишди, чунки у «геосиёсий вазиятнинг янги воқеликларига мос келмайди».
Мавзуга оид
23:48 / 10.05.2026
Эрон АҚШнинг сўнгги тинчлик таклифига жавоб қайтарди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026