Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 4 апрель куни Нью-Йорк судига бориши шарт – CNN
Собиқ президентга фирибгарлик бўйича айблов эълон қилиниши кутилмоқда.
Фото: AP
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 4 апрель куни тушдан кейин Нью-Йоркдаги судга бориши шарт, деб хабар берди CNN ўз манбаларга таяниб.
Унинг молиявий фирибгарлик иши бўйича суд мажлиси соат 14:15 га белгиланган (Тошкент вақти билан 23:15). Қайд этилишича, Трампга Махфий хизмат ходимлари ҳамроҳлик қилади. Собиқ президентнинг ўзи 3 апрель куни кечқурун Нью-Йоркка етиб боради.
Аввалроқ ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампга фирибгарлик билан боғлиқ 30 та ҳолат бўйича айблов эълон қилиши ҳақида хабар берилганди.
Доналд Трамп адвокатининг айтишича, сиёсатчи келаси ҳафта, 4 апрель куни Манҳэттендаги Нью-Йорк штати Олий суди маҳкамасига боради.
Аввалроқ, Нью-Йоркдаги катта ҳакамлар ҳайъати собиқ президентга айблов эълон қилиш учун овоз берди. Манбаларнинг айтишича, яқин кунларда айблов хулосаси эълон қилинади.
Мавзуга оид
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
20:02 / 17.03.2026
Эроннинг янги олий раҳбари АҚШ билан музокаралар таклифини рад этди
17:30 / 17.03.2026
АҚШ Кўрфаз давлатларини урушга қўшилишга ундамоқда
15:25 / 17.03.2026