“ONA” жамоат фонди чекка ҳудудлар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни йўлга қўйди
Жамоат фонди “Сув” дастури доирасида 2022 йилда республиканинг сув танқис ҳудудларида аҳолига ичимлик суви етказиб бериш учун 1200 та насос ва 6 та тозалаш станцияси ўрнатган.
"ONA" жамоат фондининг йирик лойиҳаларидан бири бўлган “Сув”дастурини амалга оширишда Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳолат жамғарма томонидан ўрганиб чиқилди. Дастур доирасида тоза ичимлик суви етказиб берувчи ва сувни филтрлайдиган тозалаш станциялари ўрнатиш кўзда тутилган эди. 2022 йилнинг охирига келиб “Сув” дастури доирасида чекка қишлоқларга 1200 та сув етказиб бериш насослари ва 6 та сув тозалаш станциялари ўрнатилди. Натижада 8191 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Айни пайтда сув тозалаш станцияларидан фойдаланган ҳолда аҳоли деҳқончиликни ҳам йўлга қўйган.
Маълумот ўрнида: 2021 йилда фаолият бошлаган "ONA" жамоат фонди турли йўналишларда - оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистонда ва хорижда даволаниш ва операциялар дастури, таълим грантлари дастури, вилоят шифохоналаридаги болалар бўлимларини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби дастурларни амалга оширмоқда.
Жорий йилда фонд республиканинг сув танқислигидан азият чекаётган ҳудудларидаги аҳоли учун “Сув” дастурини янада кенгайтиришни режалаштирган. Бунда кўнгилли фуқаролар турли тўлов тизимлари орқали тўғридан тўғри фондга ўтказмани амалга ошириб, хайрия дастурига қўшилишлари мумкин:
🔹PAYME ҳаволаси
🔹UZUM ҳаволаси
🔹CLICK ҳаволаси
Телеграм | Инстаграм | Фейсбук