08:04 / 04.04.2023
11826

NASA Ой миссияси экипажи таркибини эълон қилди

50 йиллик танаффусдан сўнг Ойга миссияда биринчи марта аёл ва афро-америкалик иштирок этади.

Фото: NASA/Robert Markowitz

АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) сўнгги 50 йил ичида биринчи марта Ойга парвоз қиладиган тўрт астронавт номини эълон қилди. Улардан бири Кристина Кох бўлади, у Ой миссиясида қатнашадиган биринчи аёл астронавтга айланади, деб хабар берди NASA 3 апрел, душанба куни.

Кохдан ташқари, «Артемида II» деб номланган миссияга «Орион» космик кемаси экипажи командири Рид Уайзман, Жереми Хансен ва Ой миссиясида қатнашадиган биринчи афро-америкалик Виктор Гловер киради. Парвоз 2024 йил охири ёки 2025 йил бошига режалаштирилган. «Артемида II»нинг 10 кунлик парвози доирасида Ойга қўниш кўзда тутилмаган, бироқ NASA таъкидлашича, экипаж келажакдаги миссиялар учун Ер сунъий йўлдоши юзасига қўнишга йўл очади.

NASA'нинг биринчи Ой дастури 1961-1972 йилларда амалга оширилган. У бошқа юнон худоси - Аполлон номини олди. Миссия бир қисми сифатида инсоният тарихида Ойга биринчи қўниш амалга оширилди, дастур доирасида жами 6 та космик парвозлар Ойга қўнган ҳолда бажарилди.

Экипаж командири Уайзман NASA астронавтлар бошқармасининг собиқ раҳбари бўлиб, 2015 йилда Халқаро космик станцияга миссияда қатнашган. Канада фуқароси Хансен Канада Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ қирувчи-учувчиси. Унинг учун бу коинотга биринчи парвоз бўлади.

Кристина Кох 2013 йилдан бери NASA астронавти. У Халқаро космик станцияда (ХКС) борт муҳандиси бўлиб бир қанча миссияларда ишлаган. У аёл кишининг коинотда энг узоқ қолиши бўйича рекордчи - 328 кун. 2019 йилда у биринчи тўлиқ аёллардан иборат таркибда очиқ космос чиқишда иштирок этган.

Виктор Гловер 2013 йилда, АҚШ Сенатида хизмат қилганидан сўнг NASA'га қўшилган. Гловер ўзининг биринчи парвозини 2020 йилда амалга оширган, Халқаро космик станцияда борт муҳандиси ва 2021 йилда SpaceX'нинг Crew-1 космик кемаси иккинчи қўмондони бўлиб ишлаган.

Top