Англия: Ҳоланд гол уришда давом этмоқда, «Челси» чўкмоқда

Астон Вилла – Ньюкасл 3:0
Голлар: 1:0 – 11 Рэмзи, 2:0 – 64 Уоткинс, 3:0 – 83 Уоткинс.
Астон Вилла – Мартинес, Янг, Мингз, Конса, Морено, Дендонкер, Макгинн, Буэндиа, Дуглас Луис, Рэмзи (Чемберс, 85), Уоткинс.
Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн (Таргетт, 68), Бруно Гимараэс, Уиллок (Лонгстафф, 68), Мерфи (Уилсон, 56), Жоэлинтон (Андерсон, 80), Гордон (Альмирон, 56), Исак.
Огоҳлантиришлар: Шер (22).

Турни бошлаб берган ўйин афиша нуқтайи назаридан энг шов-шувли ўйин бўлмаса-да, моҳиятан куннинг асосий ўйини эди. Бир томондан «Ньюкасл» ЕЧЛда иштирок этишни мақсад қилган. Бошқа томондан — «Астон Вилла» Унаи Эмери келганидан буён шу қадар ўзгардики, у келганидан кейинги даврда Бирмингҳем жамоаси тўпланган очколар сони бўйича фақат «Арсенал» ва «Манчестер Сити»дан ортда.

Жейкоб Рэмсининг голи билан майдон эгалари бу натижа тасодифий эмаслигини кўрсатишди. Танаффусга қадар биргина Рэмси эга бўлган вазиятлар сони (3) «қарғалар»да юзага келган жами вазиятлар сонига тенг бўлди. «Вилла» биринчи бўлимдаёқ ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, аввалига Уоткинснинг зарбаси устунга тегди, кейин у рақиб мудофаасини доғда қолдириб берган зарбасини Поуп оёқлари учи билан қайтарди. Англиялик форвард иккинчи бўлимда дарвозани ишғол этди, аммо видеотакрордан кейин кичик офсайд қайд этилди. Ҳужумчи олдинга ташланишда давом этди ва кейинги вазиятдан аниқ фойдаланди, ўйин охирида эса ўйиндаги якуний натижани ўрнатиб, сўнгги 12 турда урган голлари сонини 11 тага етказди.

У йил бошидан буён шунча гол урган. Бу даврда Уоткинс АПЛнинг энг яхши тўпурари, шунингдек гол+пас тизими бўйича ҳам етакчи (14). Қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозонган «Астон Вилла» энди 2023 йилда тўпланган очколар сони (32) ва қуруқ ўйинлар сони (8) бўйича тенгсиз жамоа. Эмери эффекти ақл бовар қилмас даражада, «Ньюкасл» эса чемпионатнинг бу мавсумида илк бор учта гол ўтказиб юборди ва тўртлик учун курашда рақобатчиларига имкон берди.

Тоттенҳэм – Борнмут 2:3
Голлар