Спорт | 23:12 / 30.09.2024
966
2 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди – инсайдер

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» клуби эътиборига тушган.

Фото: MadeInFoot

Франциялик инсайдер Муҳаммад Тучабе-Тер Париж клуби ўзбекистонлик ҳимоячига қизиқиш билдираётгани хабар қилган.

«ПСЖ» бразилиялик ҳимоячи Маркиньосга ўринбосар изламоқда ва 20 ёшли Ҳусанов бу позиция учун муносиб номзод», - дейилади манбада.

«Foot01» сайти ўзбекистонлик футболчини эътироф этган.

«Абдуқодир Ҳусанов мавсумни яхши бошлади ва уни тез орада Европанинг топ-клубларида кўришимиз мумкин, масалан «ПСЖ»да. Жамоа асосий ҳимоячиси Кевин Дансонинг жароҳат олганига қарамай, «Ланс» ҳимояси барқарорлик намойиш этмоқда. Жамоа Франция чемпионатида 6 ўйинда атиги 2та гол ўтказди. Ҳусанов ҳимояда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда», - дейилади «Foot01» сайти хабарида.

«Ланс» янги бош мураббийи Уилл Стилл ҳам Ҳусановни мақтаган:

«У жуда камгап, кучли ва тезкор ўйинчи. Бу ерга келганимда Дансода муаммолар бор эди. Шунда Жан-Луис Лека хавотирланишга ўрин йўқлигини, Кевиннинг ўрнини Ҳусанов бемалол эгаллашини айтди», - дейди англиялик мураббий.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановнинг лансликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Мавзуга оид