21:29 / 21.04.2023
18360

Uzbekistan airways парки янги самолёт билан тўлдирилди

Компания биринчи марта Airbus-330-200 русумидаги самолётдан фойдаланади.

Фото: Uzbekistan airways

Uzbekistan airways авиакомпания парки Airbus-330-200 русумидаги самолёт билан тўлдирилди. Кема Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Қайд қилинишича, самолёт Тошкентдан амалга ошириладиган машҳур халқаро йўналишлардаги тижорат рейслари учун баҳор-ёз мавсумида лизингга олинган.

Кема ливреяси оқ рангда бўлиб, иллюминаторлардан юқорида жойлашган Uzbekistan airways номи ва логотипи билан безалган.

А-330-200 самолёти салони 2/4/2 (ён қаторларда 2 та ўриндиқ, ўрта қаторда 4 та ўриндиқ) компоновкага эга. Бизнес-класс 18 та ўрин, эконом-класс 248 та ўриндан иборат.

Ҳар бир ўрин пультли экран, тортиладиган столлар ва чарм ўриндиқ билан жиҳозланган. Аввал самолёт Россиянинг «Aeroflot airlines» ва Литванинг «Heston airlines» чартер компаниясида фойдаланилган.

Top