ISW Пригожиннинг Кремлга урушни музлатиш бўйича чақириғини тушунтирди
“Вагнер” ХҲК эгасининг мурожаати у Россия Мудофаа вазирлигида Украинадаги урушни вақтинча музлатиш тарафдори бўлган иттифоқчиларни топганини кўрсатиши мумкин, деб хабар беради ISW.
“Вагнер” ХҲК хўжайини Евгений Пригожиннинг Кремлга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва ишғол қилинган ҳудудларда рус қўшинларининг хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш ҳақидаги чақириғи у Россия Мудофаа вазирлигида Украинадаги урушни вақтинча музлатиш тарафдори бўлган иттифоқчиларни топганидан далолат бериши мумкин. Бу ҳақда 21 апрел, жума куни Америка урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари томонидан тайёрланган анъанавий шарҳда айтилади.
“Пригожин очиқчасига Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликни тиклади ва Россия ҳарбий қўмондонлиги билан бир неча ой давом этган жанжалдан сўнг, апрел ойи бошида Кремл томонидан берилган имтиёзларнинг бир қисмини қайтариб олган кўринади”, дейди таҳлилчилар.
ISW фикрича, Пригожиннинг Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлиги “Вагнер” раҳбари Путинни вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича баёнот беришга таклиф қилиб, Россия ҳарбий қўмондонлиги билан келишиб олганини кўрсатади. Шу тариқа, хабарда айтилишича, Пригожин Россияда парламент ва президентлик сайловлари арафасида кучларни тўплаш ва сиёсий истиқболларни кенгайтириш имкониятини тикламоқчи.
“Украинада вақтинчалик оташкесим ва урушнинг узайтирилиши Россияга фақат фойда келтиради, чунки бу унга ўз кучларини тиклашга ҳамда Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини заифлаштиришга имкон беради. Россия ўз жанговар қобилиятини тиклаганидан кейин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан бўлажак ҳужум операциялари учун трамплин сифатида фойдаланади”, - дейди ISW.
14 апрел куни Евгений Пригожиннинг матбуот хизмати “Вагнер” ХҲК эгасининг катта мақоласини эълон қилди, унда, хусусан, “ҳокимият ва умуман жамият учун бугунги кунда урушда қандайдир катта нуқта қўйиш зарурлиги” таъкидланади. Унинг фикрича, идеал вариант қуролли қарама-қаршилик тугаганини эълон қилишдир, чунки Россия гўёки режалаштирилган натижаларга эришган. “Энди фақат битта нарса қолди: мустаҳкам ўрнашиб олиш, мавжуд бўлган ҳудудларда яхшилаб жойлашиш”, деди Пригожин.
Мавзуга оид
09:10 / 29.10.2024
Кремл Гуржистондаги сайловларга аралашгани бўйича айбловларни рад этди
11:50 / 05.10.2024
Кремлга яқин VK'да оммавий ишдан бўшатишлар кузатиляпти
23:50 / 30.09.2024
Путин ва унинг администрацияси харажатлари 25 фоизга ошади
22:12 / 25.09.2024