2023 йилнинг илк чорагида IT-хизматлар экспорти 3 баравардан зиёд ошди
Ўзбекистон IT соҳаси рекорд даражадаги ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 1-чорагидаги статистик маълумотлар IT соҳаси ижобий динамикани сақлаб қолганини кўрсатади.
Масалан, жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича резидентлар томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 2 381 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан IT Park резидент компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 292 фоизга ошди. Таққослаш учун, 2021 йилнинг 1-кварталидаги маълумотлар 438,6 миллиард сўмни, 2022 йилда эса 814 миллиард сўмни ташкил этган.
Йўналишлар бўйича кўрсаткичлар:
- дастурлаш – 1 358,4 млрд сўм;
- қайта ишлаш – 839,9 млрд сўм;
- таълим – 25,6 млрд сўм;
- BPO – 157,1 млрд сўм.
IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан 327 фоизга ошиб, 57,2 миллион долларни ташкил этди. Улардан 48 фоиз қисми АҚШга, қолганлари эса Буюк Британия (15 фоиз), Сингапур (10 фоиз), МДҲ мамлакатлари (10 фоиз) ва бошқаларга (17 фоиз) тўғри келади. 2023 йил охирига бориб экспорт ҳажми 300 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида IT Park резидентлари сони 1262 та компанияни ташкил этди.
Резидентларнинг асосий улуши қуйидаги йўналишларда ишлайди:
- дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш (61 фоиз);
- маълумотларни қайта ишлаш (5 фоиз);
- IT-таълим (20 фоиз);
- BPO (14 фоиз).
Бундан ташқари, тақдим этилаётган имтиёзлар туфайли IT Park резидентлари қўшимча иш ўринларини яратиб, мамлакатда IT-мутахассислар сонини кўпайтиришмоқда. Шундай қилиб, жорий йилнинг 1-чорагида резидент компанияларда 2100 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Ишга жойлашган мутахассисларнинг умумий сони 20 000 нафардан ошди, бу 2022 йил охиридаги кўрсаткичга нисбатан 12 фоизга кўпдир.
2023 йилнинг 1-кварталида Ўзбекистон стартаплари давлат органларидан 17 миллиард сўмдан ортиқ маблағ олди. Шу билан бирга, Жиззахдаги стартаплар – 12 миллиард сўмдан ортиқ, Навоийдаги лойиҳалар – 1,4 миллиард сўмдан ортиқ ва Бухородаги стартаплар – 1,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қабул қилишди. Жорий йилнинг 1-чораги учун хорижий молиялаштириш суммаси 1 миллион 904 минг долларга етди.
2023 йил Ўзбекистоннинг бир неча стартаплари халқаро танловларда ғолибликка эришишди:
- Ўзбекистоннинг Tass Vision ва Billz стартаплари Silkway 2023 финалчилари бўлди;
- Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити доирасида БАА ҳукумати томонидан ташкил этилган Best Global M-Gov Award танловида Ўзбекистон номидан қатнашган “Donʼt waste” стартапи иштирокчилари 500 000 AED (136 000 АҚШ доллари) миқдорида мукофот олдилар;
- “Plug and Play Uzbekistan” акселерация дастурининг биринчи тўлқинида иштирок этиш учун Sugʻurta Bozor, Paylov, Didox, Finiso.io, Smartup X, UYSOT, Ruby Fleyet, botcommerce, Beautify, Mazzami, Mohirdev, Monetary, Royal Taxi, Mento, TASS Vision, Pivot Ad каби Ўзбекистон стартаплари танлаб олинди, жами 120 дан ортиқ стартаплар ушбу дастур учун ариза топширди.
Саводхонлик ва умуман IT маданиятини оширишга ёрдам берадиган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йилнинг 1-кварталида IT Park’нинг 205 та IT марказида 7395 нафар шахс таҳсил олди, улардан 2280 нафари давлат хизматчилари, қолган 5115 нафар шахс эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
Бундан ташқари, “One Million Uzbek Coders” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. Унинг доирасида 1 миллиондан ортиқ киши Coursera платформасидаги 240 дан зиёд етакчи халқаро компаниялар ва таълим муассасаларининг нуфузли IT курсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида 111 нафар ёшлар халқаро IT сертификатларини олиш учун қилган харажатларини муваффақиятли қоплай олишди. Уларга жами 196 миллион сўмдан ошиқ маблағ тўлаб берилди. Шу билан бирга, компенсацияланган халқаро IT сертификатлари рўйхати 184 тадан 216 тага кўпайди ва ҳозирда уларнинг 139 таси профессионал, 49 таси ўрта ва 28 таси бошланғич сертификатлардир.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024