Ўзбекистон | 19:29 / 01.05.2023
8289
2 дақиқада ўқилади

Суд тизимида «ягона дарча» принципи жорий этилмоқда 

Судлар келиб тушган ариза уларга тааллуқли бўлмаса, аризани қайтариб юбормасдан, уни кўриб чиқишга ваколатли бошқа судга ўтказади. Шу билан бирга, энди фуқаролик ва маъмурий судларга тааллуқли бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Фото: Getty Images

Президент томонидан «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди. 

Ҳужжат билан жиноят ишларини кўришда кассация инстанцияси суди томонидан ҳусусий ажрим чиқариш асослари белгиланмоқда (тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда). Бу ҳақда Норма хабар берди. 

Шунингдек, кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётган фуқаролик ишини тугатиш учун асослар рўйхати белгиланмоқда.

Шу билан бирга, судлар тизимида «ягона дарча» тамойили жорий этилмоқда. Масалан, фуқаролик судига киритилган даъво аризаси бўйича тааллуқлилик қоидалари бузилган тақдирда, мазкур даъво аризаси суд томонидан иқтисодий ёки маъмурий судга юборилади. Бунда, бошқа суддан даъвони қабул қилиб олган суднинг судьяси, даъво бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда 10 кун ичида даъвогарни камчиликларни бартараф этиш ҳақида хабардор қилади. 

Шунингдек, бундан буён ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. 

Эндиликда давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади (илгари иқтисодий суд билан боғлиқ бўлган ижро ишлари бўйича шикоятлар иқтисодий судда кўриб чиқиларди.). 

Бундан ташқари, иқтисодий судлар томонидан чиқариладиган ижро ҳужжатлари ижрога уч йил ичида қаратилиши мумкин (илгари 6 ой ичида). 

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди